Live
1
Ўзбек

Собослаи: «Биз ҳам инсонмиз, хатоларга йўл қўйишимиз мумкин»

Футбол
3 август, 02:35
«Ливерпул» яримҳимоячиси жамоасининг «Лидс»га қарши ўйини ҳақида фикр билдирди.
Собослаи: «Биз ҳам инсонмиз, хатоларга йўл қўйишимиз мумкин»
Фото: Getty Images

«Ливерпул» яримҳимоячиси Доминик Собослаи жамоасининг «Лидс»га қарши ўртоқлик ўйини (2:4) ҳақида фикр билдирди.

Андони Ираола шогирдлари 60-дақиқага қадар 2:0 ҳисобида олдинда борди. Шундан сўнг жамоа 25 дақиқа ичида 4 та гол ўтказиб юбориб, якунда мағлубиятга учради.

«Биз стандарт вазиятлардан кейин 2 та гол ўтказиб юбордик. Биз ҳам инсонмиз, хатоларга йўл қўйишимиз мумкин, аммо бунга муносабат билдиришимиз керак.

Стандарт вазиятларга кўпроқ эътибор қаратишимиз ва муаммони бартараф этишимиз зарур», — деди Доминик.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Лидс Лидс
  • Клуб ўртоқлик ўйинлари Клуб ўртоқлик ўйинлари
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар