«Ливерпул» бош мураббийи Андони Ираола «Лидс»га қарши баҳс (2:4)дан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Биз кўп нарсани ўргандик. Албатта, бошқача натижа кутгандик, аммо менимча, бу биз учун энг фойдали ўртоқлик учрашуви бўлди.
Тўғри хулосалар чиқариб, айрим муаммоларни ҳал қила оламиз деб ҳисоблайман», — деди Ираола.
Қайд этиш лозим, учрашувнинг биринчи бўлимидан сўнг «қизиллар» 2:0 ҳисобида олдинда бораётганди. Бироқ танаффусдан сўнг иккинчи таймда жамоа ўз дарвозасидан 4 та тўп олиб чиқди ва аламли тарзда мағлуб бўлди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади