Live
1
Ўзбек

Месси Испаниядаги ёнғиндан жабрланган ҳудудга 80 минг евро хайрия қилди

Футбол
4 август, 09:01
Аргентина юлдузи Мадрид яқинидаги табиий офатдан зарар кўрган аҳолини қўллаб-қувватлади.
Месси Испаниядаги ёнғиндан жабрланган ҳудудга 80 минг евро хайрия қилди
Foto: Getty Images

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионел Месси Испаниянинг Мадрид вилоятидаги Серра-Оесте ҳудудида юз берган ўрмон ёнғинларидан жабрланганларга ёрдам сифатида 80 минг евро хайрия қилди.

Бу ҳақда Мадрид ҳамжамияти президенти Изабел Диас Аюсо маълум қилди.

«Лионел Месси Серра-Оесте ҳудудини тиклаш ишлари учун 80 минг евро хайрия қилди.

Унга самимий миннатдорчилик билдираман. Мадридликлар уни бу ерда муносиб кутиб олиб, олқишлашни интиқлик билан кутмоқда», — деб ёзди Аюсо.

Маълумот учун, Серра-Оесте Мадрид вилоятининг ўрмон ёнғинларидан жиддий зарар кўрган ҳудудларидан бири ҳисобланади. Мессининг хайрияси тиклаш ишлари ва жабрланган аҳолини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Бугунги янгиликлар