«Қизилқум» янги трансферини расман эълон қилди. Клуб сафига 25 ёшли ҳимоячи Нодирхон Неъматхонов келиб қўшилди.
Футболчи Термизнинг «Сурхон» клубидан мавсум охиригача мўлжалланган шартнома асосида трансфер қилинди. У янги жамоасида 40-рақам остида ҳаракат қилади.
Маълумот учун, Нодирхон Неъматхонов фаолияти давомида «Сурхон», «Нефтчи», «Шўртан» ва ОКМК клублари сафида тўп тепган. Энди у мавсумнинг қолган қисмини «Қизилқум» сафида ўтказади.