Бугун
14
Ўзбек

«Аякс» тер Стеген трансферини эълон қилди

Футбол
4 август, 03:40
34 ёшли посбон ижара асосида амстердамликлар шарафини ҳимоя қилади.
«Аякс» тер Стеген трансферини эълон қилди
Фото: AFC Ajax

Нидерландиянинг «Аякс» клуби германиялик дарвозабон Марк-Андре тер Стеген трансферини эълон қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

34 ёшли посбон ижара асосида амстердамликлар шарафини ҳимоя қилади. Қайд этиш лозим, тер Стегеннинг трансфер ҳуқуқи «Барселона»га тегишли ҳисобланади.

Германиялик футболчи каталонияликлар сафида жами 423 та ўйин ўтказишга муваффақ бўлган. Ўтган мавсум иккинчи ярмини эса Марк-Андре ижара асосида «Жирона» сафида ўтказганди.

Аввалроқ тер Стеген ўйнаган жамоалар бир мавсумда ҳам Ла Лига чемпиони бўлиб, ҳам Сегундага тушиб кетгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аякс Аякс
  • Барселона Барселона
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар