Бугун
14
Ўзбек

Эндрик Моуринио иерархиясида олтинчи ҳужумчигача тушиб кетиши мумкин

Футбол
4 август, 05:04
Ёш бразилияликнинг «Реал»даги келажаги яна ижара билан боғланмоқда.
Эндрик Моуринио иерархиясида олтинчи ҳужумчигача тушиб кетиши мумкин
Foto: Getty Images

«Реал» ҳужумчиси Эндрик бош мураббий Жозе Моуринионинг ҳужумчилар рўйхатида ҳозирча тўртинчи ўринда турибди.

The Touchline нашри бразилиялик манбаларга таяниб хабар беришича, 20 ёшли футболчидан олдинда Килиан Мбаппе, Винисиус Жуниор ва жамоанинг янги аъзоси Карлос Эспи жойлашган.

Манбага кўра, Родри жароҳатдан қайтгач ва «Реал» Ян Диомандени ҳам ўз сафига қўшса, Эндрикнинг навбати олтинчигача тушиб кетиши мумкин.

Шу сабабли бразилиялик ҳужумчининг яна ижара асосида бошқа клубга йўл олиши эҳтимоли юқори баҳоланмоқда. Эҳтимолий вариантлардан бири — ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини ўтказган «Лион» клубидир.

Маълумот учун, аввалроқ Эндрик Жозе Моуринионинг ишончини қозониш ва «Реал»да ўз ўрнини сақлаб қолишга қатъий қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ +2 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар