Бугун
14
Ўзбек

«Лейпциг» директори: «Диоманденинг клубимиз билан шартномаси ўз кучида, у ҳамон бизнинг футболчимиз»

Футбол
4 август, 03:15
Марсел Шефер журналистларни Ян тез орада «Реал»га ўтиши ҳақида хабарлар тарқатгани учун танқид қилди.
«Лейпциг» директори: «Диоманденинг клубимиз билан шартномаси ўз кучида, у ҳамон бизнинг футболчимиз»
Фото: Getty Images

«Лейпциг» директори Марсел Шефер журналистларни Ян Диоманде тез орада «Реал»га ўтиши ҳақида хабарлар тарқатгани учун танқид қилди.

«Диоманде соғайиб, ўзини тайёр ҳис қилиши билан Австрияга йўл олади ва бизнинг сафимизга қўшилади.

Яннинг клубимиз билан шартномаси ўз кучида, у ҳамон бизнинг футболчимиз», — дея Шефернинг сўзларини келтиради The Touchline.

Маълумот ўрнида, ҳафта охирида Ян инфекция сабаб «Лейпциг»нинг ўртоқлик учрашувида иштирок этмади. Ушбу ўйиндан сўнг жамоа Австрияга йўл олди.

Аввалроқ Фабрицио Романо «Реал» Диоманде трансферини якунлагани ҳақида хабар берганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Лейпциг Лейпциг
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар