Бугун
14
Ўзбек

Кабо-Верде бош мураббийи миллий жамоани тарк этди

Футбол
4 август, 04:30
Эндиликда мутахассис Марокаш клубини бошқаради.
Кабо-Верде бош мураббийи миллий жамоани тарк этди
Фото: Getty Images

Кабо-Верде бош мураббийи Бубишта миллий жамоани тарк этди.

Эндиликда мутахассис Марокашнинг «Беркан» клуби бош мураббийига айланади. Қайд этиш лозим, у 2020 йил январ ойидан буён миллий жамоани бошқариб келаётганди.

Бубишта бошчилигида жамоа тарихда илк бор жаҳон чемпионатига йўлланма олди. 2026 йил ёзидаги мусобақада африкаликлар Испания, Уругвай ва Саудия Арабистони билан бир гуруҳдан жой олди ва 2-ўринни эгаллаб плей-оффга чиқди.

1/16 финал босқичида эса жамоа 2022 йилги мундиал ғолиби Аргентинага қўшимча бўлимларда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Кабо-Верде Кабо-Верде
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар