Фаластин футбол ассоциацияси (PFA) жаҳон чемпионатини ўтказиш бўйича тижорий ҳуқуқларни учинчи ташкилотларга сотиш истаги билан боғлиқ FIFA атрофидаги можародан четда қолмади.
PFA Исроил Фаластиннинг босиб олинган ҳудудларида ўз клубларини ташкил этаётгани ва ҳарбий ҳаракатлар ҳамда маҳаллий аҳолининг ҳалок бўлаётгани фонида бунинг учун ҳеч қандай жавобгарликка тортилмаётганини таъкидлади.
«Геноцид содир бўлаётган бир пайтда сукут сақлаш — шерикликка тенг», — дея ташкилот матбуот хизмати таъкидлади.
Фаластин томони бир неча бор Исроил жамоаларини халқаро мусобақаларда иштирок этишдан четлатиш масаласини кўтарган. Бироқ FIFA ва UEFA ҳозирга қадар бунга ҳеч қандай чора кўрмаган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади