«Сантос» вингери Неймар профессионал футболдаги фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.
«Фаолиятимни якунлаш ҳақида ўйламаяпман. «Сантос» билан шартномам декабргача амал қилади ва клуб учун қўлимдан келган барча ишни қилишни хоҳлайман.
Шундан сўнг вариантларни кўриб чиқаман. Қолиш, кетиш, фаолиятимни якунлаш, ўйнашда давом этиш... Билмайман!
Декабргача ҳали вақт бор. Кўрамиз», — дея Неймарнинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.
Эслатиб ўтамиз, Неймар 2025 йилда ўзи тарбия топган клуби «Сантос»га қайтган ва унинг шартномаси шу йил декабр ойи охирига қадар амал қилади. 2026 йилда ҳужумчи жамоа сафида 16 та учрашувда 8 та гол урган.
Аввалроқ Неймар Бразилия миллий жамоасидаги фаолиятини тугатганини тасдиқлаганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади