Бугун
14
Ўзбек

Гонсало Гарсия: «Реал» ҳамиша менинг бир қисмим бўлиб қолади»

Футбол
4 август, 00:15
«Фулҳэм»га кўчиб ўтган испаниялик ҳужумчи мадридликлар билан хайрлашди.
Гонсало Гарсия: «Реал» ҳамиша менинг бир қисмим бўлиб қолади»
Фото: Getty Images

«Фулҳэм»га кўчиб ўтган «Реал» собиқ ҳужумчичи Гонсало Гарсия мадридликлар билан хайрлашди.

«Болаликдаги орзу шунчаки орзу бўлмай қолганига 12 йил бўлди. Мен улкан миннатдорлик ва бу либосда майдонга тушган ҳар бир кунимда бор кучимни берганимдан хотиржамлик ҳисси билан кетяпман. «Реал» ҳамиша менинг бир қисмим бўлиб қолади.

Мен билан бу унутилмас лаҳзаларни баҳам кўрган ва ушбу ажойиб йўлни босиб ўтишимга ёрдам берган барчага раҳмат. «Реал» мухлисларига алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман, биринчи кундан сўнгги кунга қадар сизнинг меҳрингизни ҳис қилдим.

Бу клуб шарафини ҳимоя қилиш мен учун улкан фахр эди. Hala Madrid!» — деб ёзди Гонсало Гарсия ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Фулхэм Фулхэм
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ +2 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар