Бугун
14
Ўзбек

Кормие: «Махачев ва Гэрри ўртасидаги жанг тақдири биринчи раундга боғлиқ»

MMA
4 август, 02:25
UFC собиқ чемпиони Ислом ва Ян ўртасидаги жанг олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
Кормие: «Махачев ва Гэрри ўртасидаги жанг тақдири биринчи раундга боғлиқ»
Фото: BJ PENN

UFC собиқ чемпиони Даниэл Кормие Ислом Махачев ва Ян Гэрри ўртасидаги жангда биринчи раунд ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади деб ҳисоблайди.

«Махачев учун ҳам, Гэрри учун ҳам оғир жанг бўлади. Жанг тақдири биринчи раундга боғлиқ. Агар Гэрри тик туриб жанг қилишда бардош бера олса, бу Махачев учун узоқ давом этадиган жанг бўлиши мумкин.

Агар Махачев тейкдаун амалга оширса, жанг унинг фойдасига оғишни бошлайди. Гэрри бу вазн тоифаси учун йирик жангчи. У бўйи баланд, чаққон ва 25 дақиқанинг барчасида ҳаракатлана олади, бу эса Махачевга муаммо туғдириши мумкин.

Гэрри унинг қаршисида ҳаракатсиз турмайди», — деди Кормие. Қайд этиш лозим, Ислом ва Ян ўртасидаги жанг 16 август куни UFC 330 турнири доирасида бўлиб ўтади.

Аввалроқ Жон Жонс Махачев ва Топурия ўртасидаги эҳтимолий жанг бўйича ўз тахминини билдирганди.

Бугунги янгиликлар