«Лейпциг» тажрибали дарвозабон Эржан Нюланд жамоага қайтганини расман эълон қилди.
Клубнинг расмий хабарига кўра, 35 ёшли норвегиялик посбон билан 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган икки йиллик шартнома имзоланган.
Нюланд аввал ҳам 2022/23 йилги мавсумда «Лейпциг» сафида тўп тепган. Шундан сўнг у Испаниянинг «Севиля» клубига йўл олган эди. Ўша мавсум дарвозабон Германия клуби сафида 3 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ўтказиб юборган.
Қайд этилишича, Нюланд янги жамоасида 1-рақам остида ҳаракат қилади ва сешанба куни қайтганидан кейинги илк машғулотини ўтказади.
Маълумот учун, Эржан Нюланд 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Норвегия миллий жамоасининг асосий дарвозабони сифатида иштирок этган.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади