Live
2
Ўзбек

«Реал» вакиллари Диоманденинг трансфери шу ҳафта охирига қадар расмийлаштирилишига ишонмоқда

Футбол
2 август, 23:40
Футболчининг трансфери юзага келган ҳуқуқий муаммолар сабаб кечикмоқда.
«Реал» вакиллари Диоманденинг трансфери шу ҳафта охирига қадар расмийлаштирилишига ишонмоқда
Фото: Getty Images

«Лейпциг» вингери Ян Диоманде яқин орада «Реал»га кўчиб ўтади. Бу ҳақда журналист Аранча Родригес хабар берди.

Ивуарлик футболчининг трансфери юзага келган ҳуқуқий муаммолар сабаб кечиктирилди. Шунга қарамай, «Реал» вакиллари трансфер шу ҳафта охирига қадар расмийлаштирилишига ишонмоқда.

Маълумот ўрнида, 19 ёшли иқтидорли футболчининг трансфери «қаймоқранглилар»га 100 миллион евродан кўпроққа тушади. Ўтган мавсум Ян «Лейпциг» сафида 36 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урган ва 10 та ассист амалга оширганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Лейпциг Лейпциг
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар