«Реал» Винисиус Жуниор билан шартномани узайтириш бўйича янги музокаралар ўтказади. Бу ҳақда журналист Аранча Родригес хабар берди.
Футболчининг амалдаги шартномаси келаси йил ёзда якунига етади. Бунгача томонлар битимнинг молиявий шартлари бўйича келиша олмаганди.
Қайд этилишича, клуб шартнома барибир имзоланишига ишонмоқда. Бразилиялик вингернинг ўзи ҳам худди шундай фикрда. Ҳар икки томон ҳам ҳамкорликни давом эттириш ниятида ва музокаралар муваффақиятли якунланишига умид қилмоқда.
Винисиуснинг келажаги шу ҳафтадаёқ ойдинлашиши мумкин. 26 ёшли футболчига «Арсенал» қизиқиш билдирмоқда ва бразилиялик футболчи Мадридни тарк этишга қарор қилса, уни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади