«Бавария» дарвозабони Мануел Нойер профессионал футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда.
Bayern & Germany нашри Sport Bild'га таяниб хабар беришича, Мюнхен клуби сардори келаси йилнинг ёзида фаолиятини якунлашни режалаштирмоқда.
Манбага кўра, Нойернинг яқинлари ўтган мавсумни унинг бутун фаолиятидаги энг ёқимли мавсумлардан бири сифатида баҳоламоқда. Шунингдек, тажрибали дарвозабон Германия миллий жамоасига қайтганидан ҳам афсусланмаётгани айтилмоқда.
40 ёшли посбон яна бир мавсум «Бавария»да қолишга қарор қилган. У фаолиятини Чемпионлар лигаси ғолиблиги билан якунлаш ва мухлислар билан муносиб хайрлашишни мақсад қилган.
Маълумот учун, «Бавария» Нойернинг ўрнини босадиган дарвозабонни аллақачон белгилаб қўйган. Клуб режасига кўра, 2027/28 йилги мавсумдан бошлаб асосий дарвозабон сифатида Йонас Урбиг майдонга тушади.