«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Бенямин Шешко кун келиб «Бавария»да Гарри Кейннинг вориси бўлиши мумкин.
Мюнҳенликлар 23 ёшли футболчини инглиз тўпурарининг узоқ муддатли ўринбосари сифатида кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда журналист Кристиан Фалк. «Бавария» словениялик футболчига 2024 йилдаёқ эътибор қаратган эди - ўшандан бери у Германиянинг энг нуфузли клуби диққат марказида бўлиб келмоқда.
«Манчестер Юнайтед» Бенямин Шешкони ўтган йилнинг ёзида «Лейпциг»дан 76,5 миллион еврога сотиб олган эди. Англиядаги дебют мавсумида ҳужумчи «қизил иблислар» сафида 32 та ўйинда майдонга тушди ва 12 та гол уриб, 1 та голли узатмани амалга оширди.