Live
8
Ўзбек

Дуглас Луис «Манчестер Юнайтед»га ўтишни истамоқда

Футбол
1 август, 05:48
«Ювентус» бразилияликни Зиркзе эвазига алмашиши мумкин.
Дуглас Луис «Манчестер Юнайтед»га ўтишни истамоқда
Foto: Getty Images

«Ювентус» яримҳимоячиси Дуглас Луис фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттиришни истамоқда.

Тuttosport хабарига кўра, бразилиялик футболчига ватани клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда, бироқ у бу вариантни устувор деб ҳисобламаяпти.

Манбага кўра, «Ювентус» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасидаги яхши муносабатлар трансферни осонлаштириши мумкин. Томонлар Дуглас Луисни ҳужумчи Жошуа Зиркзе эвазига алмашиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.

Маълумот учун, Дуглас Луис ўтган мавсум барча мусобақаларда 34 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг «Ювентус» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Тransfermarkt футболчини 18 миллион еврога баҳолайди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Ювентус Ювентус
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар