Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
«Манчестер Юнайтед» «Нюкасл»га ҳимоячи Люис Ҳолл трансфери бўйича дастлабки таклиф юборади.
Манбанинг хабарига кўра, 21 ёшли футболчи «Манчестер Юнайтед»нинг ҳимоя чизиғини кучайтириш учун устувор мақсадларидан саналади. «Нюкасл» Ҳоллнинг трансферини 70,2 миллион еврога баҳоламоқда. «Манчестер Юнайтед»дагилар клубни Эдди Ҳау тарк этгач, трансфер имкониятлари ошди. Шундай бўлса-да, манчестерликлар музокаралар анча қийин бўлишини тушуниб туришибди.
Маълумот учун, ўтган мавсумда Ҳолл барча мусобақаларни инобатга олганда 47 та ўйинда 1 та гол урди ва 2 та голли узатма етказиб берди. Унинг «Нюкасл» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.
Transfermarkt портали футболчининг актуал трансфер нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.