«Ювентус» клуби янги мавсум олдидан ўртоқлик беллашувини ўтказди. Туринликлар Франциянинг «Ницца» жамоасига қарши ўйнаб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 11-дақиқасида бразилиялик яримҳимоячи Дуглас Луис ҳисобни очди. 89-дақиқада ҳужумчи Жастин Обоаводуо эса якуний қўйди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда «Ювентус» Италия А Сериясида 38 турдан кейин 69 очко тўплаб, 6-ўринни эгаллаган ва Чемпионлар лигаси йўлланмасидан қуруқ қолган эди. «Ницца» эса Франция Лига 1 баҳсларини 34 ўйинда 32 очко билан 16-поғонада якунлаган.
Ўртоқлик ўйини
Ювентус – Ницца 2:0
Голлар: Дуглас Луис 11, Обоаводуо 89
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади