Бугун
11
Ўзбек

«МЮ» «Барселона» харид қилишни режалаштирган футболчини 16 миллион евро эвазига илиб кетиши мумкин

Футбол
31 июл, 05:02
Манчестер шаҳри жамоаси «Расинг» клубининг қанот ҳимоячиси Хорхе Салинасга эътибор қаратди.
«МЮ» «Барселона» харид қилишни режалаштирган футболчини 16 миллион евро эвазига илиб кетиши мумкин
Фoтo: Gettyimages

Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.

«Манчестер Юнайтед» «Нюкасл»дан Люис Ҳоллни сотиб ололмаса, Испаниянинг «Расинг» клуби қанот ҳимоячиси Хорхе Салинасни сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Манба маълумотларига кўра, «Барселона» ҳам Салинасга қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, клублар ўртасидаги музокаралар ҳозирча боши берк кўчага кириб қолган, чунки «Расинг» 19 ёшли футболчисининг трансфери учун тахминан 16 миллион евро талаб қилмоқда, «кўк-анорранглар» эса 8 миллион евро атрофида таклиф қилишга тайёр.

Таъкидланишича, «Манчестер Юнайтед» скаутлари Салинас АПЛ вакилининг асосий таркибида дарҳол ўйнашга қодир деб ҳисобламоқда.

Ўтган мавсум якунларига кўра, «Расинг» Ла Лига йўлланмасини қўлга киритиб, элитага қайтди. Салинас барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали футболчининг актуал трансфер нархини 8 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Racing Santander Racing Santander
  • Барселона Барселона
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар