Live
1
Ўзбек

«Бавария» ёзги трансферларни якунлади

Футбол
30 июл, 04:27
Макс Эберл клуб бошқа янги футболчи харид қилмаслигини тасдиқлади.
«Бавария» ёзги трансферларни якунлади
Foto: Getty Images

«Бавария» спорт директори Макс Эберл ёзги трансфер ойнасида Мюнхен клуби бошқа янги футболчиларни харид қилмаслигини маълум қилди.

Клуб раҳбари жамоанинг трансфер ишлари якунланганини ва сўнгги кунларда тарқалган миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлади.

«Нене Браун ва Исмоил Сайбарининг трансферларини жуда тез якунладик. Шундан кейин трансферлар билан ишимиз тугагани аён эди. Биз билан боғланаётган футболчилар ҳақидаги хабарларни ўқиб кулдим. Уларнинг барчаси мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди», — деди Эберл.

Маълумот учун, «Бавария» ёзги трансферлар ойнасида Нене Браун ва Исмоил Сайбарини ўз сафига қўшиб, таркибни кучайтирган эди. Эндиликда клуб янги мавсумни амалдаги таркиб билан бошлашни режалаштирмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар