Бугун
16
Ўзбек

«Бордо» бош мураббийи билан шартномани узайтирганидан 1 ой ўтиб, уни ишдан бўшатди

Футбол
7 август, 01:59
Клуб ҳозирда янги бош мураббий қидирувини давом эттирмоқда.
«Бордо» бош мураббийи билан шартномани узайтирганидан 1 ой ўтиб, уни ишдан бўшатди
Фото: Getty Images

«Бордо» клуби бош мураббий Рио Мавуба лавозимини тарк этганини маълум қилди.

Франция миллий жамоасининг 42 ёшли собиқ футболчиси апрел ойида жамоа бошқарувини ўз қўлига олган эди. Томонлар июл ойи бошида эса клуб билан шартномасини 2027 йилгача узайтирган эди. Бу унинг мураббийлик фаолиятидаги илк тажрибаси бўлди.

«Бордо» Риога клуб ривожига қўшган ҳиссаси ва фидойилиги учун — академиядаги меҳнатида ҳам, асосий жамоа раҳбариятидаги фаолиятида ҳам чин дилдан миннатдорчилик билдиради. Клуб шунингдек, унинг профессионаллигини ва «Бордо»га бўлган чексиз садоқатини алоҳида эътироф этади», — дейилади расмий баёнотда.

Клуб ҳозирда янги бош мураббий қидирувини давом эттирмоқда. Шу ҳафтада «Бордо» Sparta Capital инвестиция фонди томонидан сотиб олингани эълон қилинган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Bordeaux Bordeaux
Бугунги янгиликлар