«Нюкасл» яримҳимоячиси Бруно Гимараэс «Арсенал»га ўтди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, бразилиялик 28 ёшли футболчи «тўпчилар» учун тиббик кўрикдан муваффақиятли ўтган. Клуб ва футболчи ўзаро аллақачон шартнома имзолаган. Трансфернинг расмий эълони яқин вақт ичида кутилмоқда.
Аввалроқ тарқалган маълумотларга кўра, «Арсенал» ушбу трансфер учун қарийб 90 миллион евро тўлайди.
Гимараэс ўтган мавсум «қарғалар» сафида барча турнирларда 41 та учрашувда иштирок этиб, 9 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади