«Атлетико» ҳимоячиси Маттео Ружери фаолиятини «Астон Вилла»да давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.
Манбага кўра, италиялик 24 ёшли футболчи аллақачон бирмингҳэмликлар билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган. Эндиликда клублар музокараларни давом этирмоқда.
Қайд этилишича, Ружерига А Аериясининг бир нечта клублари ҳам қизиқиш билдирган, аммо «Астон Вилла» барча рақобатчиларини ортда қолдиришга муваффақ бўлган.
Аввалроқ тарқалган хабарларга кўра, инглиз клуби Маттео трансфери учун «матрасчилар»га 18 миллион евро ва турли бонуслар тўлаши хабар қилинганди.
Ўтган мавсум ҳимоячи барча турнирларда 47 та ўйинда иштирок этиб, жамоадошларига 7 та голли узатмани амалга оширди.