Лондоннинг «Тоттенҳем» клуби ҳимоячиси Жед Спенс «Ливерпул» сафига бориб қўшилмайди.
Аввалроқ мерсисайдликлар 25 ёшли инглиз футболчисига қизиқиш билдираётгани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди, бироқ talkSPORT бу маълумотларни рад этди.
Манба маълумотларига кўра, «Ливерпул» ҳозирда ягона ўнг қанот ҳимоячиси Жереми Фримпонг бўлишига қарамай, Спенснинг трансфери устида ишламаяпти.
Шу билан бирга, Спенс жорий ёзда «Тоттенҳем»ни тарк этишга тайёрлиги таъкидланмоқда. Аввалроқ футболчи АПЛ ва А Сериянинг бир нечта клубларига, жумладан, «Интер» ва «Аталанта»га таклиф қилинган эди. Спенсни исталган жамоа 41 миллион еврога сотиб олиши мумкинлиги айтилмоқда.