«Нюкасл» афсонаси Алан Ширер ярим ҳимоячи Бруно Гимараэснинг «Арсенал»га ўтиши ҳақида фикр билдирди.
Трансфер тўлиқ келишилган, бразилияликнинг ўзи эса аллақачон тиббий кўрикдан ўтиб, «тўпчилар» билан шартнома имзолашга улгурди. Яқин соатлар ичида битим расман эълон қилиниши кутилмоқда.
«Шубҳасиз, «Арсенал» топ даражадаги футболчини ўз сафига қўшиб олмоқда. Гимараэс босим остида тўп билан ўзини шунчалик ишончли ҳис қилади ва кескинлаштирувчи узатмаларни амалга оширишга қодир. У ишга жиддий қарайди - буни «Нюкасл»да кўрдик. Умуман олганда, у «Арсенал»ни албатта кучайтиради. Ўйлайманки, Эдегор, Райс ва Бруно билан улар дунёдаги энг кучли яримҳимоя чизиқлардан бирига айланадилар», - дея Шерернинг сўзларидан иқтибос келтиради Arsenal News Channel.
Маълумот учун, Гимараэснинг трансфер нархи 87 миллион евродан ортиқ деб баҳоланмоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади