Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби дарвозабони Алтай Байиндир фаолиятини Испаниянинг "Селта" клубида ижара асосида давом эттиради.
Бу ҳақда «Манчестер Юнайтед» расмий сайти хабар берди.
28 ёшли футболчи ўтган мавсумда «Юнайтед» сафида олтита ўйин ўтказди, бу унинг 2023 йилда «Фенербаҳче»дан ўтганидан кейинги учинчи мавсумидир. 2024 йилда «Нюпорт Каунти»га қарши ўйинда дебют қилган Алтай клуб сафида жами 17 та ўйин ўтказган.
Энди Байиндир Испанияга йўл олиб, бош мураббий Клаудио Ҳиралдес бошчилигида ўтган мавсумда Ла Лигада олтинчи ўринни эгаллаган ва ушбу мавсумда УЕФА Европа лигасида иштирок этишга тайёргарлик кўраётган «Селта»га қўшилади.
«Юнайтед»дагиларнинг барчаси Алтайга келгуси мавсумда омад тилайди» - дейилади клуб хабарида.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади