Live
3
Ўзбек

Пеллегрини «Рома» билан шартномасини узайтиради — Романо

Футбол
7 август, 06:26
Яримҳимоячи Рим клуби билан янги битим имзолашга яқин турибди.
Пеллегрини «Рома» билан шартномасини узайтиради — Романо
Фото: Getty Images

«Рома» яримҳимоячиси Лоренцо Пеллегрини Рим клуби билан шартномани узайтиришга яқин турибди.

Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

Манба маълумотларига кўра, томонлар 2027 йил июнигача мўлжалланган янги келишув бўйича оғзаки келишувга эришган.

Маълумот учун, Пеллегрини 2017 йилдан бери римликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бу вақт ичида у «Рома» сафида 300 дан ортиқ ўйин ўтказди ва узоқ вақтдан бери жамоа сардори ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, «Рома» Италия чемпионатининг янги мавсумини «Фиорентина»га қарши уй учрашуви билан бошлайди - ўйин 24 август куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 23:45да старт олади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Рома Рома
Бугунги янгиликлар