Криштиану Роналду ва Жоржина Родригес тўйга тайёргарлик кўрмоқда. Яқинда юлдузли жуфтлик 8 август, шанба куни Мадейрада тўй ўтказиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.
Журналист Эсегбона Луиснинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар беришича, Роналдунинг тўйига таклиф этилганлар орасида Лионел Месси ва Неймар ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналдунинг тўйига россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов ҳамда унинг ирландиялик ҳамкасби Конор Макгрегор таклиф қилингани хабар қилинганди.
Маълумот учун, Криштиану Роналду ва Жоржина Родригес тахминан ўн йиллик даврдан кейин муносабатларига расмий кўриниш беришга қарор қилган. Ҳозирда Роналду ва Жоржина жами беш нафар фарзандни тарбияламоқда.