Live
1
Ўзбек

«Монако» Лукакуга қизиқиб қолди

Футбол
7 август, 07:58
Француз клуби «Наполи»дан Белгия миллий жамоаси форварди бўйича маълумот сўраб мурожаат қилган.
«Монако» Лукакуга қизиқиб қолди
Фото: Getty Images

«Монако» «Наполи»дан Белгия миллий жамоаси ҳужумчиси Ромела Лукаку ҳақида маълумот сўради, деб хабар берди журналист Николо Скира Х ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли белгиялик футболчи ёзда Туркия клубларидан келиб тушган иккита таклифни рад этган эди.

Лукаку неаполликлар 2027 йилнинг 30 июнига қадар амал қиладиган шартномага эга.

Transfermarkt портали футболчининг актуал трансфер нархини 6 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, Лукаку ўтган мавсумда «Наполи» сафида бор-йўғи 6 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган эди. ЖЧ-2026да форвард 6 та ўйинда 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Monaco Monaco
  • Наполи Наполи
Бугунги янгиликлар