«Наполи» ҳужумчиси Ромелу Лукаку шу ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.
Айни пайтда клуб ва футболчи барча томонларга мос келадиган энг мақбул ечимни изламоқда. 33 ёшли футболчининг ўзи ҳам «Наполи»ни тарк этишга тайёр.
Лукакуга ҳозирда MLSнинг икки вакили «Атланта Юнайтед» ва «Ню-Йорк Сити» қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, ҳужумчи атрофидаги вазиятни «Аякс» ва «Монако» ҳам кузатиб бормоқда.
Маълумот ўрнида, жиддий жароҳатлар туфайли белгиялик футболчи ўтган мавсум неаполликлар сафида атиги 7 та учрашувда майдонга тушиб, 1 гол уришга эришди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади