«Милан» ўртоқлик ўйини доирасида Австралияда «Интер»га қарши майдонга тушди.
Учрашувда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Дастлаб «нерадзурри» Димарконинг голи эвазига ҳисобни очган бўлса, 84-дақиқада Нкунку пеналтидан гол урди ва ҳисобни якуний 1:1 кўринишига келтирди.
Ўртоқлик ўйини.
5 август, Перт (Австралия).
Милан — Интер 1:1
Голлар: Нкунку 84 (пен) — Димарко 52.
Милан — Торриани, Хила, Габбиа, Павлович, Атекаме, Фофана, Лофтус-Чик, Бартезаги, Чуквезе, Нкунку, Камарда.
Интер — Проведел, Павар, Биссек, Бастони, Диуф, Барелла, Станкович, Мхитарян, Димарко, Ф. Эспозито, Идриссу.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади