Live
2
Ўзбек

Бундан роппа-роса беш йил аввал «Барса» Месси билан хайрлашганини маълум қилганди

Футбол
5 август, 08:15
Кўп ўтмай Лео «ПСЖ» футболчисига айланганди.
Бундан роппа-роса беш йил аввал «Барса» Месси билан хайрлашганини маълум қилганди
Фото: Getty Images

Бундан роппа-роса беш йил аввал, 2021 йил 5 август куни футбол олами «Барселона»нинг муҳим баёнотини муҳокама қилганди. Каталония клуби ўша куни ўз сайтида Лионел Месси билан хайрлашганини маълум қилди.

«Гарчи келишувга эришилган ва янги шартнома имзолаш нияти мавжуд бўлган бўлса-да, иқтисодий ва бошқа маълум тўсиқлар (Ла Лига қоидалари) туфайли уни расмийлаштиришнинг имкони бўлмади», — дейилганди «кўк-анорранглилар» баёнотида.

Ўшанда «Барселона» футболчи ва клубнинг хоҳиш-истакларини амалга оширишнинг иложи бўлмаганидан афсусда эканини билдирган.

Кўп ўтмай Лионел Месси «ПСЖ» футболчисига айланди. Аргентиналик футболчи Францияда икки мавсум ўтказгач, MLSга йўл олди ва «Интер Майами» билан шартнома имзолади.

Аввалроқ Месси Майами ва Барселонадаги ҳаёт тарзини таққослаб ўтганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

25+ изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар