«Манчестер Сити» ўртоқлик ўйини доирасида Жанубий Кореянинг «К Лига Юлдузлари» жамоасига қарши майдонга тушди.
Учрашувда манчестерликлар 3:1 ҳисобида зафар қучди. Меҳмонлар сафида голларга Аит-Нури, Рейндерс ва Мубама муаллифлик қилган бўлса, майдон эгаларининг ягона голи Ким Дае-Вон номига қайд этилди.
«Шаҳарликлар» сафида ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов баҳсни асосий таркибда бошлади. Иккинчи бўлим бошида эса у захирага олинди.
Ўртоқлик ўйини.
5 август, Сеул (Жанубий Корея).
К Лига Юлдузлари — Манчестер Сити 1:3
Голлар: Дае-Вон 12 — Аит-Нури 9, Рейндерс 20, Мубама 23.
Манчестер Сити — Доннарумма (Беттинелли 46), Аит-Нури (Монга 62), Гвардиол (Мфуни 46), Диаш (Аллейн 46), Ҳусанов (Рейс 46), Ковачич (Гонсалес 46), Люис (Нунеш 61), Фоден (Эчеверри 62), Рейндерс (Ҳескей 62), Семенё (Савинио 46), Мубама (Мармуш 62).
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади