Live
1
Ўзбек

«Ливерпул» Волтемадега қизиқиш билдирмоқда

Футбол
5 август, 11:03
Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 55 миллион еврога баҳоламоқда.
«Ливерпул» Волтемадега қизиқиш билдирмоқда
Фото: Getty Images

«Ливерпул» ёзги трансферлар ойнасида «Нюкасл» ҳужумчиси Ник Волтемадени ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар берди.

Манбага кўра, клуб раҳбарияти германиялик 24 ёшли футболчида катта салоҳиятни кўрмоқда.

Манбага кўра, Волтемаде ушбу трансферлар ойнасида «Нюкасл»ни тарк этиши эҳтимоли жуда юқори.

Ник 2025 йилнинг ёзида «Штутгарт»дан 75 миллион евро эвазига «қарғалар» сафига ўтган эди. Ўтган мавсумда у клуб сафида барча турнирларда 51 та учрашувда иштирок этиб, 11 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 55 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Нюкасл Нюкасл
Бугунги янгиликлар