«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска Жанубий Корея К-Лигаси юлдузларига қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Ушбу беллашувда «шаҳарликлар» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
«Бу ёқимли ҳис, аммо энг муҳими — биз биринчи кунданоқ йўлга қўйишга уринган нарсамизни кўриш. Футболчилар буни кўрсатиш учун катта меҳнат қилишди ва бу жуда муҳим. Бизга қанотларда яхши футболчилар керак — Семенё, Савио каби вазият яратишга интиладиган ўйинчилар. Дивин Мубама гол урди. У ҳар бир кундан завқ олмоқда», — дея Маресканинг сўзларидан келтиради The Touchline.
Маълумот учун, «Манчестер Сити»нинг 16 август куни Англия Суперкубоги баҳсида «Арсенал»га қарши майдонга тушади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади