Суперлиганинг июл ойидаги энг яхши мураббийи аниқланди. Унга кўра, ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов ой лаурентига айланди.
Унинг қўл остида «кончилар» июл ойида ўтказган 3 учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, 9 та гол урди ва 4 та гол ўтказиб юборди.
Қосимов соврин учун курашда Ислом Исмоилов («Нефтчи»), Рўзиқул Бердиев («Насаф» ҳамда Вадим Абрамовни («Динамо») ортда қолдирди.
Маълумот учун, ОКМК Суперлига турнир жадвалида 25 очко билан 4-поғонада бормоқда.

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади