«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Алтай Байиндир фаолиятини «Селта» клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, туркиялик 28 ёшли дарвозабонига Испанияга бориб, тиббий кўрикдан ўтиш ва шартнома имзолаш учун рухсат берилган. Томонлар мавсум охиригача ижара бўйича келишувга эришган.
«Селта» футболчининг маошини тўлиқ тўлаб беради. Шартномага Байиндирни 4 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи ҳам киритилади. Ушбу сумма дарвозабон ўтказадиган учрашувлар сонига қараб ўзгариши мумкин.
Маълумот учун, Байиндир 2023 йилда «Фенербаҳче»дан «қизил иблислар»га ўтиб, клуб тарихи бўйича илк турк футболчисига айланганди. У инглиз жамоаси сафида жами 17 та учрашув ўтказган.