Live
3
Ўзбек

«Реал» Винисиусга янги шартнома таклиф қилди – манба

Футбол
5 август, 13:47
Бироқ клуб томонидан қандай маош таклиф қилинганига аниқлик киритмаган.
«Реал» Винисиусга янги шартнома таклиф қилди – манба
Фото: Getty Images

«Реал» ва Винисиус Жуниор ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги босқичи ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.

Манбага кўра, томонлар ўртасидаги навбатдаги учрашув чоршанба куни бўлиб ўтди. Қайд этилишича, «Реал» бразилиялик 26 ёшли вингерга янги шартнома таклиф қилган.

Бироқ клуб томонидан қандай маош таклиф қилинганига аниқлик киритмаган. Аммо янги таклиф Винисиуснинг клуб ва унинг спорт лойиҳаси учун нақадар муҳим ўйинчи эканини акс эттиради деб ҳисобланмоқда.

Ҳозирда футболчи олдида учта вариант қолган: «Реал» билан шартномасини узайтириш, 2026/2027 йилги мавсумни ўтаб эркин агентга айланиш ёки ёзги трансфер ойнаси якунига қадар «Арсенал»га ўтиш.

Аввалроқ матбуотда «қаймоқранглилар» Винисиусга бир мавсум учун 30 миллион евро маош тўлашга тайёр эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар