Live
3
Ўзбек

Анваржон Ҳожимирзаев — Суперлигада июл ойининг энг яхши футболчиси

Футбол
5 август, 13:22
32 ёшли футболчи ўтган ойда самарқандликлар сафида 3 баҳсда 5 марта гол уришга эришди.
Анваржон Ҳожимирзаев — Суперлигада июл ойининг энг яхши футболчиси
Фото: Динамо ПФК

Суперлиганинг июл ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди. Унга кўра, «Динамо» ҳужумчиси Анваржон Ҳожимирзаев энг яхши деб топилди.

32 ёшли футболчи ўтган ойда самарқандликлар сафида Суперлигада 3 баҳсда 5 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилди.

Соврин учун курашда Ҳожимирзаев Башар Ресан («Пахтакор»), Бобур Абдухолиқов («Насаф»), Асадбек Собиржонов (ОКМК) ва Анваржон Ғофуровни («Нефтчи») ортда қолдирди.

Аввалроқ Миржалол Қосимов Суперлигада июл ойининг энг яхши мураббийи деб топилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар