Тошкентнинг «Бунёдкор» клубидаги вазиятдан барча яхши хабардор. Молиявий муаммолар фонида жамоа 15-турда Навоийда «Қизилқум»га қарши ўйин учун сафарга бора олмади.
Клубни эса бир қатор ўйинчилар тарк этишмоқда. Жумладан, мавсум бошида «Бунёдкор» аъзосига айланган ярим ҳимоячи Билолхон Тошмирзаев фаолиятини бошқа клубда давом эттириши борасида гап-сўзлар бор.
Tribuna.uz журналисти эса Тошмирзаев билан боғланиб, бир қатор саволларга жавоб олди.
- Билолхон, яқинда «Бунёдкор» билан хайрлашганингизни эшитгандик. Аввало, шу масалага ойдинлик киритиб ўтсангиз?!
- Ассалому алайкум. Йўқ, ҳали «Бунёдкор» билан хайрлашмадим. Ҳозирча шу ердаман.
- У ерга мавсум бошида қўшилдингиз ва 14 та ўйинда 4 гол уриб, 2 та ассистни ҳам бажардингиз. Яъни, клубда фаолиятингиз яхши эди ва ўзингиз ҳам қониқаётганмидингиз?
- Ҳа, албатта. Менга бу ердаги атмосфера жуда ёқди. Менга мураббийни ишончи ва унинг ишлаш услуби ҳам манзур келди.
- Билолхон, эшитишимизча, яна «Нефтчи»га қайтаётган экансиз, шу маълумотни тасдиқлай оласизми?
- Бу саволингизга ҳозир жавоб бера олмайман. Трансфер ойнаси ёпилишига 4-5 кун бор ва мени қайси жамоада бўлишимни кўриб оласиз (кулади).
- Умуман олганда, фаолиятингизни қаерда давом эттириш борасида олдингизда яхши таклифлар борлиги ҳақиқатми ва бу борада танловни танлашингизда асосий эътиборни нимага қаратмоқдасиз?
- Албатта, менда жуда яхши таклифлар бор. Лекин ўзимни қаерда яхши ҳис қилсам, ўша ерда бўламан.
- Клубни ўтган турда сафарга бора олмаганини қандай қабул қилдингиз? Буни футболчилар ўзлари хоҳлашмаган деб эшитдим....
- Биз пул бўлмаса шу ерда тўхтатамиз, деб айтдик ва бизга Юртбошимиз томонидан 5 миллиард сўм ёрдам пули келди. Бизга бир-икки ойлик маош беришди. Навоийга боришга тайёр эдик. Лекин мендаги маълумотларга қараганда, Ўзбекистон футбол ассоциацияси рухсат бермаган.
- Молиявий муаммолар гирдобида клубдаги ички муҳит қандай эди?
- Ички муҳит жуда аъло эди. Бош мураббий буни жуда яхши ушлаб тур олди.
- Фаолиятингизни хорижда давом эттириш имконияти қандай? Яъни, қизиқ вариант бўлса, кетишга тайёрмисиз?
- Ҳозир ҳам хориждан жуда яхши таклиф бор.
- «Бунёдкор»ни бир қатор футболчилар тарк этмоқда. У ерда ўйнаш учун сизларда ортиқ мотивация қолмадими?
- Тўғри, бир қатор футболчилар кетиб қолишди. Лекин унутмаслик керакки, уларнинг ҳам оиласи бор.
Билолхон Тошмирзаев: «Ҳали «Бунёдкор» билан хайрлашмадим»
Эксклюзив
5 август, 13:11
Tribuna.uz журналисти эса Тошмирзаев билан боғланиб, бир қатор саволларга жавоб олди.
Фото: Бунёдкор ПФК