Мoлиявий муаммолар сабаб Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган «Қизилқум» билан ўйинга бормай, техник мағлубият қабул қилиб олган «Бунёдкор» клубига ҳукумат томонидан ёрдам берилди.
«Бунёдкор» жамоасининг ашаддий ишқибозларини хотиржам қилган ҳолда шуни маълум қиламизки, клубимизга ҳукуматимиз томонидан амалий ёрдам берила бошланди.
Хусусан, кеча, 30 июл куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 мартдаги ПҚ-107-сон «Спорт соҳасини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш ва соҳага тадбиркорлик субъектларини жалб қилишни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида «Бунёдкор» футбол клубига 5 миллиард сўм ажратилди. Бунинг учун юртимизда футболни янада ривожлантириш йўлида катта ислоҳатлар олиб бораётган давлатимиз раҳбарига ва ҳукуматимиз расмийларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!
«Бунёдкор» Суперлиганинг навбатдаги учрашувларига режа асосида тайёргарлик кўришда давом этади.
Шунингдек, оғир кунларда «Бунёдкор» билан елкама-елка бўлишга ҳаракат қилаётган барча мухлисларимиз, блогерлар, спорт ва футболга ихтисослашган сайтлар, клубларимиз, жумладан – «Пахтакор», «Сурхон», «Бухоро», «Навбаҳор», «Локомотив» ҳамда «Олймпиc Мобиуз»га ҳам ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Зеро, бугун бизни ҳар қандай қўллаб-қувватлаш янада кучли қилади!» — дейилади клуб хабарида.
«Бунёдкор» клубига ҳукумат томонидан 5 миллиард сўм ажратилди
Футбол
1 август, 11:17
Президентнинг 2026 йил 24 мартдаги қарори асосида молиявий ёрдам берилди.
Foto: FC Bunyodkor
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади