Live
2
Ўзбек

Мартинес «Астон Вилла»ни тарк этишни режалаштирмаяпти

Футбол
5 август, 12:06
Унинг амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган.
Мартинес «Астон Вилла»ни тарк этишни режалаштирмаяпти
Фото: Getty Images

«Астон Вилла» дарвозабони Эмилиано Мартинес ёзги трансферлар ойнасида клубини тарк этиш ниятида эмас. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар берди.

Манбага кўра, аргентиналик 33 ёшли посбоннинг агенти Густаво дарвозабонга «Манчестер Юнайтед», «Ювентус» ва «Интер» клублари қизиқиш билдиргмоқда. Шунга қарамай, Мартинес ҳеч қачон «Астон Вилла» раҳбариятидан ўзини қўйиб юборишни сўрамаган.

Мартинес фақат ҳар икки томон ҳам бу трансфердан манфаатдор бўлган тақдирдагина бирмингҳэмликларни тарк этади.

Кипер 2020 йилдан буён «Астон Вилла» сафида тўп тепиб келади. Шу вақт ичида у клуб учун 256 та учрашувда майдонга тушган. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Астон Вилла Астон Вилла
Бугунги янгиликлар