Бугун
11
Ўзбек

ЕЧЛ саралаши. Раҳмоналиев ассист қайд этган баҳсда «Сабаҳ» Данияда мағлуб бўлди

Футбол
5 август, 15:43
Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб беллашуви 11 август куни «Сабаҳ» майдонида бўлиб ўтади.
ЕЧЛ саралаши. Раҳмоналиев ассист қайд этган баҳсда «Сабаҳ» Данияда мағлуб бўлди
Фото: Getty Images

Чемпионлар лигаси учинчи саралаш раунди баҳслари ўтказилмоқда. Озарбайжоннинг «Сабаҳ» клуби сафарда Даниянинг «Орхус»сига қарши ўйнади.

Унда данияликлар 2:1 ҳисобида ғадаба қозонди. Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев 66 дақиқада Симичнинг голига ассистентлик қилди. У ўйинни асосий таркибда бошлаб, тўлиқ майдонда ҳаракат қилди.

Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб беллашуви 11 август куни «Сабаҳ» майдонида бўлиб ўтади.

ЕЧЛ саралаши, 3-босқич
Орхус - Сабаҳ 2:1
Голлар
: Богере 31, 63 - Симич 66.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сабах Сабах
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар