Хавбек Морган Гиббс-Уайт «Ноттингҳем Форест»дан шу ёз «Бавария» ёки «Челси» сафига кўчиб ўтиши мумкин.
Мюнхенликлар ва лондонликлар 26 ёшли англиялик яримҳимоячи учун курашга қўшилган. Бироқ айнан «аристократлар» бу пойгада фаворит ҳисобланмоқда, деб хабар беради Daily Mail.
Ҳар икки клуб яримҳимоячи агентини ўзгартиришга қарор қилганидан хабар топгач, бу трансферга қизиқиб қолган.
Маълумот учун, «Ноттингҳем Форест» Гиббс-Уайтни сотишга шошилмаяпти. Клуб бу ёз футболчисини қўйиб юборишни режалаштирмаган ва вазиятни ўта қулай таклифгина ўзгартириши мумкин.
Transfermarkt портали англиялик футболчини 70 млн еврога баҳоламоқда.