Магн Аклиуш «Монако»дан «ПСЖ»га ўтди.
Аввалроқ трансфер қиймати 50 миллион еврони ташкил этгани ҳақида хабар берилганди.
Париж клуби 24 ёшли яримҳимоячи билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди. Франциялик футболчи янги жамоасида 11-рақам остида тўп тепади ва у билан 2031 йилгача амал қиладиган шартнома имзоланди.
Аклиуш ўтган мавсумда Франция Лига 1 доирасида 31 та баҳсда майдонга тушиб, 6 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган.
Яримҳимоячи 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этди ва фақат Ироққа (3:0) қарши баҳсда атиги 7 дақиқа ҳаракат қилди.
«ПСЖ» «Монако»дан Аклиушни сотиб олди
Футбол
6 август, 13:45
Франция миллий жамоаси яримҳимоячиси Париж клубига ўтди.
Foto: PSG
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади