Лука Колиошо ижара муддати тугаганидан кейин ҳам фаолиятини «Париж»да давом эттирадиган бўлди.
Франция клуби вингерни «Бёрнли»дан тўлиқ сотиб олганини расман эълон қилди. 21 ёшли футболчи билан 2031 йил ёзигача амал қиладиган шартнома имзоланди.
L’Equipe маълумотига кўра, парижликлар июн ойида Италия миллий жамоасида дебют қилган Колиошо учун бонусларни билан бирга 10-15 миллион евро тўлашган.
Ўтган мавсумда Колиошо Франция юқори дивизионида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди.
«Париж» «Бёрнли»дан Колиошо трансферини эълон қилди
Футбол
31 июл, 07:23
21 ёшли вингер тўлиқ парижликлар аъзосига айланди.
Foto: FC Paris