Лондоннинг «Арсенал» клуби «Барселона» ҳужумчиси Ферран Торресга эътибор қаратди.
CaughtOffside хабар беришича, «тўпчилар» вакиллари испаниялик футболчи билан боғлиқ вазиятни кузатиб бормоқда.
Лондон клуби Винисиус Жуниор трансфери барбод бўлганидан сўнг «кўк-анорранглилар» ҳужумчиси номзодига ўтиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи Мадриднинг «Реал» клубида қолишга қарор қилди ва шартномасини узайтирди.
Ферран Торреснинг келажаги ноаниқлигича қолмоқда: унинг «Барселона» билан шартномаси келаси ёзда тугайди ва янги битим бўйича музокаралар ҳозирча муваффақиятдан йироқлиги айтилмоқда. 26 ёшли жаҳон чемпиони учун пойгада «ПСЖ» фаворит ҳисобланмоқда. Париж клуби аллақачон келишув устида ишламоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади