Live
3
Ўзбек

Гави сўзида туриб, сочини пушти рангга бўяди

Футбол
7 август, 09:57
Испаниялик футболчи Жаҳон чемпионатида берган ваъдасини бажарди.
Гави сўзида туриб, сочини пушти рангга бўяди
Foto: FCBarcelona.com

Испания терма жамоаси ва «Барселона» яримҳимоячиси Гави Жаҳон чемпионатида берган ваъдасини бажариб, сочини пушти рангга бўяди. Футболчи янги қиёфасини ижтимоий тармоқларда намойиш қилди.

22 ёшли яримҳимоячи 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Испания чемпион бўлса, сочини пушти рангга бўяшини айтган эди. Испания терма жамоаси турнир финалида Аргентинани қўшимча бўлимларда 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, жаҳон чемпионига айлангач, Гави ўз ваъдасида турди.

Футболчи янги суратини ижтимоий тармоқда «Сўзида турадиган инсон» деган изоҳ билан эълон қилди.

Аввалроқ Испания терма жамоаси ҳимоячиси Марк Кукуреля ҳам Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонилган тақдирда берган ваъдасини бажарган эди. У бош мураббий Луис де ла Фуэнтенинг суратини танасига татуировка қилдирган.

Испания терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалида Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихидаги иккинчи жаҳон чемпионлигига эришди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар